Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Бу ҳақда давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлаш билан шуғулланувчи АҚШ Махфий хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Вашингтон марказидаги 15-кўча ва Мустақиллик шоҳкўчаси кесишмасида юз берган. Ушбу жойдан Оқ уйгача бўлган масофа тахминан 1 километрни ташкил этади.

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган. Доналд Трамп ўша вақтда бино ичида кичик бизнес бўйича йиғилиш ўтказаётган эди. Махфий хизмат кўчада бўлган журналистларни брифинглар залига олиб кирган. АҚШ Президенти эса тадбиркорлар олдидаги нутқини ҳеч қандай танаффуссиз давом эттирган.

Колумбия округи ёнғин хавфсизлиги ва тез ёрдам департаменти шифокорлар бир нафар вояга етган эркакни шифохонага етказганини, шунингдек, енгил жароҳат олган ўсмирга ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 12:15. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!