Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Оқ уй Хитойнинг Тайвань бўғозидаги ҳаракатлари кучайиб бораётганини айтди

Оқ уй Хитойнинг Тайвань бўғозидаги ҳаракатлари кучайиб бораётганини айтди

Қўшма Штатлар Хитойнинг Тайвань бўғози ҳудудидаги ҳаракатлари минтақадаги кескинликни оширишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Оқ уй вакили маълум қилди.

“Бу ҳаракатлар Хитойнинг статус-квони ўзгартиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини сезиларли даражада оширди. Улар провокацион, масъулиятсиз ва нотўғри ҳисоб-китоб қилиш хавфини оширади", - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Америка маъмурияти расмийсига кўра, Пекиннинг ҳаракатлари америкаликлар томонидан минтақада қўйилган мақсадларга, жумладан, Тайвань бўғозининг ҳар икки томонида тинчлик ва барқарорликни сақлашга зид келади.

Аввалроқ Хитой Халқ-озодлик армияси узоқ масофали артиллериядан фойдаланиб, Тайвань бўғозининг шарқий қисмидаги сувларда жонли ўт очишни амалга оширгани маълум қилинганди.

Киритилди: 08:10 07.08.2022. Ўқилди: 3391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!