Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Оқ уй Трампдан кейин яхшилаб дезинфекция қилинади

A A A
Оқ уй Трампдан кейин яхшилаб дезинфекция қилинади

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Оқ уйни Жо Байденга бўшатиб бергандан кейин у ерда дезинфекция ишлари ўтказилади. Бундай қарор Трамп ва унинг маъмуриятидаги кўплаб ходимлар коронавирусга чалингани билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.

"Politico" нашрининг АҚШ умумий хизматлари маъмуриятидаги манбага таяниб хабар беришича, дезинфекция ишлари президент сайловлари ғолиби деб эълон қилинган Жо Байден Оқ уйни эгаллашидан олдин ўтказилади.  

Таъкидланишича, Трамп Оқ уйни тарк этгач, у ердаги барча сиртлар бир неча соат давомида дезинфекция қилинади. Бундан ташқари, Оқ уйда ҳавони тозалаш ишларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.    

Киритилди: 05:30 13.12.2020. Ўқилди: 2317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!