Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Оқ уй Politico журналистини Air Force One бортига киритмади

Оқ уй Politico журналистини Air Force One бортига киритмади

Оқ уй Politico нашри вакилини АҚШ президентининг Air Force One самолёти бортига киритишдан бош тортди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Politico вакили нашр сафар пресс-пулидан — АҚШ президенти Дональд Трампни хизмат сафарларида кузатиб борадиган кичик журналистлар гуруҳидан чиқарилганини тасдиқлади.

Аввалроқ Дональд Трамп Politico, CNN ва MS NOW нашрларини «сохта ахборот тарқатувчи» ОАВ деб атаб, уларнинг вакилларига ўз маъмуриятига киришни тақиқлаган эди.

Кейинчалик суд мазкур чекловни бекор қилишни буюрди ва Оқ уй ушбу нашрлар журналистларининг кириш ҳуқуқини қайта тиклади.

Киритилди: 05:59 06.10.2026. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!