Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Оқ уй Кубада ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Оқ уй Кубада ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Оқ уй Кубадаги амалдаги ҳукуматни ағдариш учун ҳарбий операция ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда, бироқ ҳозирча дипломатик воситаларга устунлик бермоқда. Бу ҳақда «Politico» газетаси АҚШ администрациясидаги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Вашингтон Гаванани иқтисодий ислоҳотлар амалга оширишга, жумладан, давлат корхоналарини хусусийлаштириш, хорижий инвестициялар ролини ошириш ва мамлакат фуқаролари учун интернетдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ундашга ҳаракат қилмоқда.

АҚШнинг Кубага қўяётган яна бир талаби Америка энергия ресурсларини сотиб олиш ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 13:36. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!