Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Оқ уй Жамол Қошиқчи бўйича баёнот билан чиқди

Оқ уй Жамол Қошиқчи бўйича баёнот билан чиқди

Оқ уй журналист Жамол Қошиқчининг ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабарлардан сўнг таъзия изҳор қилди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

Баёнотга кўра, Америка томони ҳодисани суриштирувдан ўтказиш ишларини жиддий кузатишда давом этмоқда. Таъкидланишича, Қўшма Штатлар барча нормаларга жавоб берадиган шаффоф текширувдан манфаатдордир.

«Биз жаноб Қошиқчи ҳаётдан кўз юмгани ҳақидаги хабарларни эшитиб қайғуга тушдик, унинг оиласи, қаллиғи ва дўстларига таъзия изҳор этамиз», - дея таъкидлаб ўтишган идорадан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия подшоҳи Қошиқчининг ўлимига оид маълумотлар ортидан амалдорларни ишдан ҳайдаганди.

Manba: kun. uz

Киритилди: 14:02 20.10.2018. Ўқилди: 1241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!