Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Оқ уй Эрон билан Уммонда музокаралар ўтказишга рози бўлди

Оқ уй Эрон билан Уммонда музокаралар ўтказишга рози бўлди

АҚШ маъмурияти Эрон вакиллари билан Уммонда музокаралар ўтказишга рози бўлди, маслаҳатлашувлар 6 февраль куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Американинг Axios онлайн портали хабар бермоқда.

Араб давлатидаги манбасининг сўзларига кўра, "АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий музокаралар жума куни Умманда бўлиб ўтиши кутилмоқда". Ушбу маълумотга кўра, "АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон томонининг илтимосига биноан музокараларни Туркиядан кўчиришга рози бўлган". Журналистнинг қўшимча қилишича, "араб ва мусулмон давлатлари Умманда бўлиб ўтадиган музокараларда иштирок этадими ёки йўқми, деган масала бўйича маслаҳатлашувлар ҳали ҳам давом этмоқда".

Портал аввалроқ Эрон АҚШ билан музокаралар форматини икки томонлама форматга ўзгартириш ва учрашув жойини Истанбулдан Уммонга кўчириш ниятида эканлиги ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!