Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Оқ уй давлат амалдорларини биржадаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Оқ уй давлат амалдорларини биржадаги фирибгарликдан огоҳлантирди

The Wall Street Journal ва Reuters хабарига кўра, Оқ уй маъмурияти ҳукумат ходимларига ўз мавқеидан фойдаланиб биржада ставкалар қўйишни тақиқлади. Бунга Доналд Трампнинг муҳим сиёсий қарорлари эълон қилинишидан атиги бир неча дақиқа олдин амалга оширилган шубҳали молиявий операциялар сабаб бўлган.

Хусусан, 23 март куни Эрон бўйича баёнот берилишидан бир дақиқа олдин номаълум трейдерлар нефт бозорига 500 миллион доллар тикишган ва нархлар тушиши натижасида катта фойда кўришган. Шунингдек, Polymarket платформасида ҳам сулҳ санасини аниқ топган шубҳали ставкалар кузатилган.

Оқ уй вакили Дэвис Инглнинг таъкидлашича, Трамп барча учун фойдали ва кучли фонд бозори тарафдори бўлса-да, Конгресс аъзолари ва давлат амалдорларининг жамоатчиликка маълум бўлмаган инсайдерлик маълумотларидан шахсий молиявий мақсадларда фойдаланиши тақиқланиши шарт. Ҳозирда ушбу шубҳали молиявий ҳаракатлар юзасидан экспертлар ва назорат органларида жиддий саволлар туғилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!