Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Оқ уй АҚШ Исроил билан биргаликда Эронни бомбардимон қилиш ниятида эмаслигини билдирди — Ахios

Оқ уй АҚШ Исроил билан биргаликда Эронни бомбардимон қилиш ниятида эмаслигини билдирди — Ахios

Нашрнинг ёзишича, Исроил Эроннинг тоғлар орасидаги Фордо ядровий объектини йўқ қилиш учун зарур бўлган бункерга қарши бомбаларга эга эмас. Бундай бомбалар Қўшма Штатларда мавжуд.

"Агар зарурат туғилса, АҚШ мазкур ҳарбий операцияга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда президент Доналд Трамп Бинямин Нетаняҳу билан Исроилнинг Эронга ҳужуми бошланишидан олдин ўтказилган суҳбатида айтган", — деди Ахios'нинг исроиллик манбаси.

Бироқ Оқ уй вакили буни рад этди. Унинг маълум қилишича, Трамп аслида бунинг тескарисини айтган. Америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, ҳозирда АҚШ бу операцияда бевосита иштирок этмоқчи эмас.

Киритилди: 22:42 14.06.2025. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!