Колумбияга қарши учрашувдан сўнг Оpta аналитика компаниясининг суперкомпютери Ўзбекистоннинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини ўрганиб чиқди.
Янгиланган прогнозга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаш эҳтимоли 0,99 фоизни ташкил этмоқда. Терма жамоанинг плей-офф босқичига чиқиш имконияти эса 21,90 фоиз деб баҳоланган.
Оpta ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистоннинг 1/32 финалга чиқиш эҳтимоли 21,90 фоиз, нимчорак финалга етиб бориш имконияти 4,55 фоизга тенг. Шунингдек, жамоанинг чорак финалга чиқиш эҳтимоли 1,26 фоиз, ярим финалга йўл олиши 0,33 фоиз ва финалга чиқиши 0,08 фоиз деб баҳоланган.
Суперкомпютер прогнозида Ўзбекистоннинг жаҳон чемпиони бўлиш эҳтимоли 0,01 фоизни ташкил этган.