OpenAI Handshake AI стартапи орқали турли соҳалардан 4000 нафар фрилансерни ишга жалб этгани маълум қилинди.
Улар фермерлик, авиация, тиббиёт ва бошқа «реал» касблар бўйича сунъий интеллектга амалиётга яқин билимлар бермоқда. Мутахассислар ҳужжатлар, сценарийлар ва ҳақиқий иш вазифалари орқали AI тизимларини ўқитиш билан шуғулланмоқда.
Маълумотларга кўра, бу иш учун юқори ҳақ тўланмоқда: оддий мутахассислар соатига тахминан 50 доллардан, юқори малакали экспертлар эса 500 долларгача маош олмоқда.
Бу жараён сунъий интеллектни нафақат дастурлаш, балки турли амалий соҳаларда ҳам самарали ишлашга тайёрлашга қаратилгани билан аҳамиятли ҳисобланади.