Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

ОПЕК+ мамлакатлари нефт қазиб олишни кўпайтиради

ОПЕК+ мамлакатлари нефт қазиб олишни кўпайтиради

ОПЕК+ мамлакатлари Яқин Шарқдаги уруш фонида май ойида нефт қазиб олишни кўпайтиришга келишиб олдилар.

​Тегишли баёнот бирлашманинг саккиз иштирокчи давлати: Россия, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Кувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Ўмон иштирокидаги видеоконференция якунлари бўйича эълон қилинди.

Баёнотда айтилишича, нефт қазиб олишни кўпайтириш тўғрисидаги қарор "бозордаги барқарорликни таъминлаш" мақсадида қабул қилинган.

​ОПЕК+ нинг март ойида бўлиб ўтган аввалги йиғилишида бирлашма аъзолари лимитларни кунига 206 минг баррелга оширган эди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, ОПЕК+ нинг бундай хатти-ҳаракатлари жаҳон бозори учун нефт ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга тайёрлик ҳақидаги сигнал бўлиши ҳамда Ҳўрмуз бўғозининг тўсиб қўйилиши фонида вазиятни барқарорлаштириши керак.

Умуман олганда, ОПЕК+ давлатлари 2025 йил октябр ойидан бошлаб нефт қазиб олишни босқичма-босқич ошириб бормоқда — унгача эса хомашё нархини юқори даражада сақлаб қолиш мақсадида чекловлар жорий этилган эди.

Киритилди: Бугун 11:30. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!