OPEK+ таркибига кирувчи етти давлат июл ойида нефт қазиб олишни кунига 188 минг баррелга оширишни келишиб олди, дейилади ташкилот сайтидаги хабарда. Булар Саудия Арабистони, Россия, Ироқ, Қувайт, Қозоғистон, Жазоир ва Ўмон каби давлатлардир.
OPEK+ материалларига кўра, Россияга июл ойида нефт қазиб олиш ҳажмини кунига 9,824 миллион баррелгача оширишга рухсат берилган.
Шу билан бирга, 2023 йилнинг апрел ойида эълон қилинган қўшимча тузатишлар бекор қилиниши мумкин.