Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Онлайн харидларга янги божхона тўловлари жорий этилади

Онлайн харидларга янги божхона тўловлари жорий этилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан бошлаб хориждан онлайн харид қилинадиган айрим товарлар учун янги тўлов тартиби жорий этилади.

Айрим техника воситалари (смартфон, ноутбук, планшет, колонка, миксер, шарбат чиқаргич, соч қуритиш ускунаси, электр чойнак, мультипиширгичлар, дазмол ва бошқалар) учун — 5% ягона божхона тўлови белгиланади.

Бошқа тоифадаги товарлар кийим-кечаклар, пойабзал, соатлар, хотира қурилмалари, қувватлагич, фонарь, қулоқчин, монитор ва проекторлар, видеоўйин аппаратлари учун эса:
— қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС);
— 3% божхона божи қўлланилади.

Шу билан бирга, ойига 200 долларгача бўлган товарларни божсиз олиб кириш тартиби сақланиб қолади.

Киритилди: Бугун 18:55. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!