Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Онлайн сохта биржа қурбони

Онлайн сохта биржа қурбони

Навоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБга фуқаро Ж.Ж., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида "Иброҳим Трейд" номли каналга аъзо бўлганлигини ва ўзини канал эгаси деб таништирган шахс биржа савдоларида маблағ тикиб, уни икки баравар кўпайтириб олиши мумкинлигига ишонтириб банк картасига жами 2.695.000 сўм пулларни ўтказиб берганлиги, ваъда қилинган пуллар қайтарилмаганидан сўнг фирибгарга учраганлигини тушуниб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс, Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи, 2004 й.т., М.А. эканлиги аниқланган.

М.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Киритилди: 19:32 23.01.2023. Ўқилди: 1974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!