Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Онлайн қимор ортидан жиноятгача

A A A
Онлайн қимор ортидан жиноятгача

Хоразм вилояти Хоразм туманида яшовчи М.Ю., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида ўзини банк ходими деб таништирган шахс йиллик 12 фоиздан 30.000.000 сўм кредит олиб беришини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб банк картаси бошқарувини қўлга киритганлиги ва мавжуд 1.260.000 сўм пулларини номаълум равишда ўзлаштирганлигини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Хоразм вилояти Хоразм шаҳрида яшовчи 1995 й.т., С.О. эканлиги аниқланган.

С.О. жабрланувчи ишончига кириб, унинг банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, пулларни ўзлаштирганлиги ва уларни онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга тикиб юборганлиги маълум бўлди.

С.О.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:52 15.12.2022. Ўқилди: 2429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар