"Дунё" АА хабар беришича, Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров 15 август куни Омскда қурилаётган кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғинда жабрланган икки нафар ўзбекистонлик ҳолидан хабар олган.
Шифокорлар маълумотига кўра, икки фуқаронинг ҳам аҳволи оғир. Улар реанимацияда даволанмоқда, улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган.
Бундан аввал РИА Новости ёнғин пайвандлаш ишлари вақтида изоляциянинг ёниб кетиши оқибатида келиб чиққанини маълум қилганди.
Ҳодиса оқибатида жами 11 киши шифохонага ётқизилган.