Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Olx .uz” сайтига жойлаштирилган ёлғон эълон орқали фирибгарлик қилиб келаётган шахс ушланди

“Olx .uz” сайтига жойлаштирилган ёлғон эълон орқали фирибгарлик қилиб келаётган шахс ушланди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи Б.Н., ариза билан мурожаат қилиб, “Olx .uz” сайтида, хонадон ижараси тўғрисидаги ёлғон эълон бўйича номаълум шахсга 950.000 сўм пул маблағини ўтказиб берганидан сўнг алданиб қолганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс, муқаддам жавобгарликка тортилган, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи, 1992 й.т. Ш.Н. эканлиги аниқланган.

Ш.Н. бундан ташқари ушбу усулдан фойдаланиб, бошқа ўндан ортиқ фуқароларни алдаб, пул маблағларини шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлди.

Ш.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилган.

Киритилди: 21:25 04.02.2023. Ўқилди: 2365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!