Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Olx.uz сайти орқали фирибгарлик содир бўлди

Olx.uz сайти орқали фирибгарлик содир бўлди

2018 йил сентябрь ойида номаълум шахс Olx.uz сайти орқали “Ласетти” машинасини 4 300 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. Унга Алишер (исми ўзгартирилган) қизиқиш билдирган.

Номаълум шахс машина Ўзбекистонда рўйхатдан ўтганини, шундай бўлса-да, Беларусда экани, агарда Алишер келишилган пулни юборса, машинани Ўзбекистонга олиб келиб, унинг номига расмийлаштириб беришини айтган.

Алишер 2018 йил 7 сентябрь куни “Western Union” халқаро пул ўтказмаси орқали келишилган 4 300 АҚШ долларини юборган. Лекин шу кунга қадар Алишер машинани ҳам, юборган пулларини ҳам қайтариб ололмаган. Унга ваъда берган номаълум шахс эса телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйган.

Кейин Алишер 2019 йил 5 июль куни ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шунга асосан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, номаълум шахс ушланган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:01 09.08.2019. Ўқилди: 2727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!