Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Олтинкўлда бир-бирига ёндош тўртта ҳовли ёниб кетди (+ видео)

Олтинкўлда бир-бирига ёндош тўртта ҳовли ёниб кетди (+ видео)

Андижоннинг Олтинкўл тумани «Чаққон-2» маҳалласи Чаққон-2 кўчасидаги тўртта хонадон 31 августга ўтар кечаси олов ичида қолган. Бир-бирига туташ уйларда ёнғин бўлаётгани ҳақидаги хабар ёнғин хавфсизлиги хизматига 30 август куни соат 23:50 да келиб тушган. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилмоқда.

Андижон вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан маълум қилишларича, дастлабки ўт ўчирувчилар соат 23:58 да етиб келган. Воқеа жойига жами иккита ўчириш бўлинмаси, еттига асосий ёнғин ўчириш машиналари жалб қилинган.

Ёнғин соат 00:02 да қуршаб олинган ва 00:49 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳозирча Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

«Ёнғиннинг қисқа вақтда тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмагани ва ёнғинга қарши деворлар қурилмагани сабаб бўлган», — дейилади бошқарма ахборотида.

Киритилди: 17:20 01.09.2019. Ўқилди: 1850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!