2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистон олтин заҳиралари ҳажми $9,9 млрд.га ошди.
Ушбу ўсиш асосан жаҳон бозорларидаги олтин нархи ҳисобидан содир бўлди. Заҳиралардаги олтин ҳажми 12,6 млн трой унциясидан 12,8 млн.га ўсди (+0,2).
Ўзбекистон жами олтин-валюта заҳиралари ҳажми $75 млрд.дан ошди. (01.02.2026)