Туркия танклар ва бошқа зирҳли машиналар учун биринчи тўлиқ маҳаллий двигателини Чингизхоннинг набираси, таниқли саркарда ва давлат арбоби, Олтин Ўрда асосчиси Ботухон номи билан номлади.
Танклар ва бошқа зирҳли машиналар учун мўлжалланган BOTU деб номланган биринчи турк двигателининг муваффақиятли синови ҳақида Туркия мудофаа саноати дирекцияси раҳбари Исмоил Демир эълон қилди.
Унга кўра, Туркиянинг ALTAY танкини ушбу двигател билан жиҳозлаш режалаштирилган, унинг серияли ишлаб чиқарилиши 2021 йил ўрталарига мўлжалланган. Келажакда мамлакат мингтагача танкни чиқаради.
Ботухон (1205-1255) - Жўжихоннинг ўғли ва Олтин Ўрда номи билан танилган мўғул-турк давлатининг асосчиси ҳисобланади.