"Барселона" форварди Ламин Ямал "Олтин тўп" - 2026 учун курашда фаворит бўлиб турибди. Бу ҳақда букмекерларнинг коэффициентларига таяниб, Х ижтимоий тармоғида The Touchline хабар берди. Манбага кўра, топ-5дан "кўк-анорранглилар"нинг яна бир футболчиси ҳам жой олган.
2026-йилги "Олтин тўп"га даъвогарларнинг бугунги кундаги янгиланган рейтинги, коэффитсиентларга кўра (The Touchline, 23 март):
1. Ламин Ямал ("Барселона").
2. Харри Кейн ("Бавария").
3. Килиан Мбаппе ("Реал").
4. Педри ("Барселона").
5. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити").
Жорий мавсумда Ламин Ямал "Барселона" сафида барча мусобақаларда 40 та ўйинда 21 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. Каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида 73 очко билан биринчи ўринда бормоқда, Европа Чемпионлар Лигасида эса "Атлетико" билан чорак финалда баҳслашишади.