Футбол оламидаги энг нуфузли совринлардан бири — “Олтин тўп” учун кураш давом этмоқда. Goal нашри 2026-йилги соврин учун даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Англия терма жамоаси ҳамда “Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн жой олди. Иккинчи ўринни “Бавария”нинг бошқа бир футболчиси — Майкл Олисе эгаллаган бўлса, кучли учликни “Реал” форварди Килиан Мбаппе банд этган. “Барселона” вингери Ламин Ямал эса тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Рейтингнинг кучли ўнлиги билан танишинг:
1. Ҳарри Кейн (“Бавария”) — 55 гол, 6 ассист.
2. Майкл Олисе (“Бавария”) — 19 гол, 31 ассист.
3. Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”) — 46 гол, 9 ассист.
4. Ламин Ямал (“Барселона”) — 24 гол, 20 ассист.
5. Луис Диас (“Бавария”) — 26 гол, 20 ассист.
6. Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”) — 46 гол, 9 ассист.
7. Усмон Дембеле (“ПСЖ”) — 16 гол, 9 ассист (Амалдаги ғолиб).
8. Хулиан Алварес (“Атлетико Мадрид”) — 19 гол, 10 ассист.
9. Витиня (“ПСЖ”) — 7 гол, 10 ассист.
10. Деклан Райс (“Арсенал”) — 6 гол, 13 ассист.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳамда португалиялик футболчи Криштиану Роналду ҳамон даъвогарлар қаторидан жой олган. “Интер Майами” сардори “Олтин тўп” учун курашда 15-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Ан-Насср” билан Саудия чемпиони бўлишга яқин турган Роналду 17-поғонани банд этган.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги “Олтин тўп” пойгасида ким ғолиб чиқиши Жаҳон чемпионатидан сўнг аниқ бўлади. Мундиалда бош совринга қайси футболчи эга чиқса, унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имконияти юқори баҳоланмоқда.