Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Олтин тўп"ни ким олиши маълум бўлди — манба

"Олтин тўп"ни ким олиши маълум бўлди — манба

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски 2021 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритади. Бу ҳақда Jeboisdeleauu манбаси хабар берди.

Манбага кўра, Левандовски овоз беришда биринчи ўринни эгаллаган ва 627 нафар овоз олган. Иккинчи ўринни “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионел Месси, учинчи ўринни франциялик “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема эгаллади.

"Олтин тўп" учун овоз беришда энг яхши 10 талик қуйидагича кўринади:

1. Роберт Левандовски (“Бавария”)
2. Лионел Месси (ПСЖ)
3. Карим Бензема (Реал Мадрид)
4. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”)
5. Жоржиньо (“Челси”)
6. Килиан Мбаппе (ПСЖ)
7. НГоло Канте («Челси»)
8. Эрлинг Ҳоланд (“Боруссия Дортмунд”)
9. Криштиану Роналду (Манчестер Юнайтед)
10. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”).

Киритилди: 01:44 28.10.2021. Ўқилди: 10105 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!