Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Олтин тўп» илк бор Лондонда топширилади: Расмий сана эълон қилинди

«Олтин тўп» илк бор Лондонда топширилади: Расмий сана эълон қилинди

УЕФА сайтида 2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Маълумки, 2024 йилдан бошлаб ушбу нуфузли соврин France Football журнали томонидан УЕФА билан ҳамкорликда топширилмоқда.

Бу йил «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими илк бор Лондонда бўлиб ўтади. Бу Стэнли Мэтьюзга кўрсатилган эҳтиром белгисидир: айнан шу англиялик футболчи 70 йил муқаддам — 1956 йилда «Олтин тўп»нинг биринчи ғолиби бўлган эди.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда «Олтин тўп»ни «ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритган эди. Жорий йилда эса фаворитлар қаторида Гарри Кейн, Ламин Ямаль, Деклан Райс ва бошқа футболчилар тилга олинмоқда.

Киритилди: Бугун 19:55. Ўқилди: 213 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!