Хабар берилишича, Нью-Йоркдаги Cоmex қимматбаҳо металлар биржасида олтин нархининг бир унцияси (31,1 грамм) 5058 долларга етган.
2025 йилда қимматбаҳо металл нархи 64 фоизга кўтарилди, 2026 йил бошидан бери эса унинг нархи яна 17 фоиздан кўпроққа ошди, деб ёзади Reuters. Агентликка кўра, инвесторлар кучайиб бораётган геосиёсий ноаниқлик фонида фаол равишда олтин сотиб олмоқда.
"Олтин нархининг ошиши Оқ уй маъмурияти ва АҚШ активларига бўлган ишонч йўқолиб бираётганини намоён этмоқда. Бу Трамп маъмуриятининг айрим мантиқсиз қарорлари, хусусан савдо божлари билан боғлиқ қарорлари туфайли юзага келди", — деди савдо таҳлилчиси Кайл Родда.
"Биз олтин нархлари янада ошишини кутяпмиз. Ҳозирги прогнозимизга кўра, нархлар йил охирига келиб тахминан 5500 доллар ёки ундан ҳам баланд бўлади", — деди Metals Focus консалтинг компанияси директори Филип Нюман.