Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Олти ой ичида Украинада тинчлик ўрнатилишига умид қиляпмиз"

"Олти ой ичида Украинада тинчлик ўрнатилишига умид қиляпмиз"

Тахминан олти ой ичида Украинада тинчлик ўрнатилишига умид қиляпмиз, Вашингтон бунинг устида ишлаяпти, деди АҚШ вице-президенти

Жей Ди Вэнс бу ҳақда NBC News телеканалига берган интервюсида айтди.

Қўшма Штатлар вице-президентининг интервюсидан иқтибослар:

◾️ АҚШ Украина можароси “тез фурсатда” тугашига ишонмайди;

◾️ Россия турли мураккаб сабабларга кўра ўт очишни тўхтатишни хоҳламайди. Биз Россиянинг ҳаракатларини назорат қила олмаймиз, акс ҳолда уруш Трамп президентлик лавозимига киришганиданоқ тугаган бўларди;

◾️ Украинадаги ҳудудий чегараларни қандай белгилаш ҳақидаги қарорни украиналикларнинг ўзи қабул қилади;

◾️ Иккинчи жаҳон уруши ёки инсоният тарихидаги бошқа йирик можароларнинг барчаси қандайдир музокаралар билан якунланган. Украина можароси ҳам музокаралар билан тугайди;

◾️ АҚШ Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилишда давом этади;

◾️ АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритиш эҳтимолини истисно қилмайди, бироқ бу масалада эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилади;

◾️ Қўшма Штатлар ўз ҳарбийларини Украинага юбормайди, аммо Киев учун хавфсизлик кафолатларини таъминлашда фаол рол ўйнайди;

◾️ Вашингтон Украина бўйича келишув учун икки асосий масалани ҳал қилиш зарурлигини кўрмоқда — ҳудудий масалалар ва хавфсизлик кафолатлари;

◾️ Трамп ҳозир Россия ва Украинанинг позициялари мос келадиган ва фарқланадиган “энг кичик тафсилотларга” ҳам эътибор қаратмоқда, бу можаро ҳал қилиниши учун муҳим ҳисобланади. Бироқ президент 3,5 йил олдин ҳаммаси қандай бошланганини ҳар бир майда тафсилотигача ўрганишга уринмаяпти, ҳозирги тафсилотларга эътибор қаратмоқда.

Киритилди: 23:25 24.08.2025. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!