Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Олмазор туманидаги “Шаббода” кафесида йирик ёнғин чиқди (видео)

Олмазор туманидаги “Шаббода” кафесида йирик ёнғин чиқди (видео)

Тошкент шаҳар,р Олмазор тумани Қора қамиш даҳасида жойлашган "Шаббода" миллий таомлар кафесида ёнғин чиқиб, аланга оқибатида кафе атрофи ўраб олиниб, кўчада автомобиль ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати мазкур ёнғин тафсилотларини маълум қилди. 

Унда қайд этилишича, ёнғин соат 20:41да келиб чиққан. Ўт кетиши оқибатида кафенинг ички ва том қисми 350 кв метр майдони ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 20:49да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 21:08 қуршаб олиниб, соат 21:18да ўчирилган. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин, оловдан эхтиётсизлик билан фойдаланиш оқибатида содир бўлган, деб таҳмин этилмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

QALAMPIR.UZ’нинг аниқлашича, ёнғинда газ баллони бўлган Cobalt автомобили портлаган.

Киритилди: 09:59 28.06.2019. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!