Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олмалиқдаги кимё заводида портлаш содир бўлди

Олмалиқдаги кимё заводида портлаш содир бўлди

Гап Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган “Аммофос-Максам” корхонаси ҳақида бормоқда.

Кеча, 5 июнь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган кимё заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, портлаш соат 17:55 да Олмалиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган “Maxam-Uzbekistan” қўшма корхонасининг реахит ишлаб чиқариш цехида содир бўлган.

Воқеага технологик жараённинг бузилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

“Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида, шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли. Вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади”, дейилади хабарда.

Киритилди: 16:31 16.06.2022. Ўқилди: 2567 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!