Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги янгича тартибда юритилади

Олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги янгича тартибда юритилади

Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингини юритиш тартиби бўйича низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, миллий рейтинг 2026 йил 1 январдан бошлаб амал қилади.

Рейтингда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкил этилганига камида 3 йил бўлган ва битирувчилари мавжуд олий таълим ташкилотлари иштирок этади. Олий ҳарбий, ҳарбийлаштирилган, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари рейтингга киритилмайди.

📊 Миллий рейтинг ОТМлар контингенти ва йўналишига қараб тоифалар асосида юритилади:
— ижтимоий-гуманитар фанлар;
— амалий фанлар;
— тиббиёт фанлари;
— ижод ва спорт йўналишидаги ОТМлар.
💻 Ҳар бир ОТМ рейтинг учун зарур маълумотларни махсус электрон платформага ҳар йили 1 февралгача киритиши шарт.

🗓 Таҳлил натижалари асосида шакллантирилган миллий рейтинг ҳар йили 31 октябрга қадар эълон қилинади (https://t.me/nodavlattalim/4599).

📑 Рейтингни баҳолаш мезонлари алоҳида жадвал асосида белгиланиб, таълим сифати, илмий салоҳият ва бошқа кўрсаткичлар инобатга олинади.

Киритилди: Бугун 18:07. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!