Бу хизмат тўғридан-тўғри Олий суд раисинига бўйсунади ва ҳудудий судларда ишлайдиган махсус инспекторлардан иборат бўлади.
Унинг асосий вазифаси — коррупция хавфларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва сабабларини бартараф этиш. Шунингдек, суд ходимларининг қонун ва одоб қоидаларига риоя қилишини назорат қилади.
Бу ҳақда судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини ошириш бўйича тақдимотда маълум қилинди.
Таъкидланишича, шу билан бир қаторда, судьялар ва суд аппарати ходимлари учун манфаатлар тўқнашуви, даромад ва мол-мулк декларацияларини топшириш ва таҳлил қилиш бўйича автоматлаштирилган электрон тизим жорий этилади.