Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Олий суд "И. Каримов иши" бўйича маълумот берди

Олий суд "И. Каримов иши" бўйича маълумот берди

Олий суд Facebook ижтимоий тармоғидаги фуқаро Д. Мавлонованинг видеомурожаати юзасидан маълумот берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига 2020 йил 6 августда даъвогар - Навоий шаҳар прокурори фуқаро Исломбек Каримов манфаатини кўзлаб жавобгар - "Навоийазот" АЖга нисбатан ишга тиклаш, мажбурий прогул юрган кунлари учун иш ҳақи ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Суднинг 2020 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - “Навоийазот” АЖнинг манфаатдор шахс И. Каримов билан меҳнат шартномаси бекор қилиш ҳақидаги 2020 йил 26 майдаги 863к-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, И. Каримов 2020 йил 26 майдан бошлаб “Навоийазот” АЖнинг 023-цехига автоматика ва асбобларни назорат ўлчаш бўйича чилангар шогирди вазифасига тикланган.

Суднинг қарорига кўра, “Навоийазот” АЖдан давлат фойдасига давлат божи, И. Каримов фойдасига мажбурий бекор юрган кунлари учун 3 523 02 сўм иш ҳақи (солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни чегириб қолинган ҳолда) ва унга етказилган маънавий зарар учун 900 000 сўм товон пули ундирилиши белгиланган.

Ушбу фуқаролик иши бўйича ҳал қилув қарорига нисбатан томонлардан шикоят келиб тушмаган.

Киритилди: 15:58 22.10.2020. Ўқилди: 12474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!