Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олий суд Дилором Менгужекнинг билдириши юзасидан маълумот берди

Олий суд Дилором Менгужекнинг билдириши юзасидан маълумот берди

Олий суд Facebook ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи Дилором Менгужекнинг билдириши юзасидан маълумот берди.

Олий суд Дилором Менгужекнинг билдириши юзасидан маълумот берди

2019 йил 13 ноябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ориент финанс ХАТБнинг манфаатини кўзлаб жавобгарлар “PRIMER BROKERS” МЧЖ ва Д. Менгужекга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво ариза билан мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2020 йил 28 январдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорига кўра, даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгарлар “PRIMER BROKERS” МЧЖ ва Д. Менгужекдан даъвогар “Ориент финанс” ХАТБнинг фойдасига 80 000 002,0 сўм асосий қарз, 39 999 999 сўм муддати ўтган қарздорлик, 162 739 сўм фоиз, 7 990 500 сўм муддат ўтган фоиз, жами 129 617 898 сўм ундириш белгиланган.

Ундирувни гаровдаги мулк - Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 10-мавзе, 11-уй, 37-хонадонга қаратиш ва ушбу мулкнинг аукцион савдодаги бошланғич баҳосини 200 000 000 сўм қилиш белгиланган.

Жавобгарлар “PRIMER BROKERS” МЧЖ ва Д. Менгужекдан давлат фойдасига 2 592 357,96 сўм давлат божини ундириш белгиланган.

2020 йил 8 июнда жавобгар Д. Менгужек (“PRIMER BROKERS” МЧЖ таъсисчиси) томонидан сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги ариза келиб тушган бўлиб, ушбу аризани мазмунан кўрилиши 2020 йил 17 июнга тайинланган.

Шу куни ушбу ариза мазмунан кўриб чиқилиб, жавобгар Д. Менгужекнинг аризаси қаноатлантирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2020 йил 28 январдаги сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилинган ва мазкур фуқаролик иши бўйича иш юритув тикланган.

“Ориент финанс” ХАТБнинг 2020 йил 17 июндаги 2348-15-01-сонли маълумотномасига кўра, 2020 йил 17 июнь ҳолатига “PRIMER BROKERS” МЧЖнинг “Ориент финанс” ХАТБ олдида кредит бўйича қарздорлиги мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2020 йил 24 июндаги ажримига кўра, даъвогар “Ориент финанс” ХАТБ вакили судга бир неча маротаба узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ориент финанс ХАТБнинг манфаатини кўзлаб жавобгарлар “PRIMER BROKERS” МЧЖ ва Д. Менгужекга нисбатан кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.

Шундан сўнг, мазкур фуқаролик иши бўйича тарафлардан бирор-бир ариза (шикоят) келиб тушмаган.

Фуқаролик иши суд архивига топширилган.

Киритилди: 17:14 21.09.2020. Ўқилди: 2569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!