Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Олимлар мия ҳар қандай ёшда ривожланиши мумкинлигини аниқлашди

Олимлар мия ҳар қандай ёшда ривожланиши мумкинлигини аниқлашди

Америкалик олимлар мия ҳар қандай ёшда ҳам ривожланиши мумкинлигини исботлашди. Далласдаги Техас университетининг Мия саломатлиги маркази тадқиқотчилари уч йиллик тадқиқотдан сўнг ана шундай хулосага келишди.

“Ҳар бир мия бармоқ изи каби ноёб ва ривожланишга қодир. Ушбу тадқиқот когнитив пасайиш муқаррар деган фикрга қарши чиқади ва мия саломатлигини ҳар қандай ёшда мустаҳкамлаш мумкинлигини кўрсатади”, деб таъкидлади клиник тадқиқотлар директори Лори Кук.

Тадқиқотда 19 ёшдан 94 ёшгача бўлган қарийб 4 минг нафар катталар иштирок этди. Иштирокчилар кунига 5 дан 15 дақиқагача қисқа машқлар бажаришди. Ижобий натижалар ҳатто 80 ёшдан ошган одамларда ҳам сезиларли бўлди. Бу когнитив саломатликка ғамхўрлик қилиш ҳатто қариликда ҳам самарали эканлигини ва касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлишидан анча олдин фойда келтира бошлаганини исботлайди, деб хабар берди mir24.tv.

“Узоқ вақт давомида биз мияда бирон бир ёмон нарса содир бўлгунча кутишимиз керак деган эскирган тушунчага амал қилиб келдик”. “Ушбу тадқиқот бизга миямиз ёшга эмас, балки имкониятларга қараб белгиланишини эслатади”, дея тадқиқотнинг катта муаллифи Сандра Бонд Чепменнинг сўзларидан иқтибос келтиради Science Daily.

Киритилди: Бугун 19:44. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!