Америкалик олимлар коронавирус инфекцияси қуруқ ва совуқдан кўра илиқ ва нам иқлимда камроқ барқарор эканлигини аниқлашди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, олимлар ва шифокорлар ҳар куни душман ҳақида кўпроқ маълумот олишмоқда. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги олимлари вируснинг ҳар хил ҳарорат ва сиртларда ўзини қандай тутиши ҳақида ҳисобот тақдим этган.
"Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вирус совуқ ва қуруқ муҳитда яхшироқ яшайди, иссиқ ва нам муҳитда эса ёмонроқ", деди Трамп.