Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Олимлар коронавирус дастлаб қаердан тарқалганини аниқлади

Олимлар коронавирус дастлаб қаердан тарқалганини аниқлади

Коронавирус бўйича тадқиқот олиб борган муаллифлар ковид Ухандаги денгиз маҳсулотлари ва ёввойи ҳайвон гўшти бозоридан келганини кўрсатувчи далилларни топди. Бу ҳақда «Science» хабар берди.

Тадқиқотчилар 2020 йил бошида Хитойнинг Ухан шаҳрида вируснинг биринчи тарқалиши ҳақидаги барча мавжуд маълумотларни қайта кўриб чиққан. Бу бўйича иккита тадқиқот олиб борилган. Биринчи тадқиқот шуни кўрсатадики, касалликнинг дастлабки ҳолатлари ушбу бозорда бўлган одамлар билан боғлиқ.

Иккинчи тадқиқотда айтилишича, коронавируснинг биринчи штами инсон танасига 2019 йилнинг ноябр–декабрь ойларида кирган. Иккала тадқиқотни олиб борган муаллифлар ковид штами 2019 йил охирида Ухандаги Хуанань денгиз маҳсулотлари улгуржи бозорида сотилган ёввойи ҳайвон гўштида бўлганини таъкидлаган.

Тадқиқотда иштирок этган Глазго университети вирусологи Дэвид Робертсон янги маълумотлар COVID-19’нинг лаборатория келиб чиқиши ҳақидаги ёлғон маълумотлар тарқалишини тўхтатишига умид билдирган.

Профессорнинг сўзларига кўра, вируснинг ҳайвондан одамга биринчи юқиши 2019 йил 18 ноябрда содир бўлган.

Киритилди: 15:04 29.07.2022. Ўқилди: 9936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!