Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олимлар Ерда тиклаб бўлмайдиган ҳалокатлар кузатилишидан огоҳлантирмоқда

Олимлар Ерда тиклаб бўлмайдиган ҳалокатлар кузатилишидан огоҳлантирмоқда

Мутахассислар сўзларига кўра, 2020 йилда тарихда кузатилган учта энг иссиқ ҳароратнинг бири қайд этилди. Ерда иқлим туфайли юз бераётган офатлар сони ортмоқда. Сув тошқинлари, довуллар ва ўрмон ёнғинлари кўп кузатилмоқда.

Буларнинг барчаси ҳавода ис гази даражасининг ошиб кетишига сабаб бўлмоқда. Натижада сайёрамиз “портловчи модда тўлдирилган бочкага” ўхшаб қолди, дейди олимлар.

"Ернинг ҳаётий муҳим тизимлари чуқур ўзгаришларга юз тутаётгани тобора аён бўлиб бормоқда, бу бурулиш нуқтасидир. Мазкур ўзгаришлар айниқса, маржон қоялар, Амазониянинг тропик ўрмонлари ва Ғарбий Антарктика ва Гренландиядаги муз қалқонларида яққол кузатилмоқда", — дейилади олимлар эълон қилган ҳисоботда.

Гарчи, коронавирус пандемияси туфайли ўтган йилги дунё глобал локдаунда қолгани боис ҳавонинг имлосланиши сезиларли равишда камайган бўлишига қарамай, иқлим ўзгариши билан боғлиқ вазият яхшиланмади.

Тадқиқотчилар инсониятни табиат инқирозларини бартараф қилиш учун бирлашишга чақирди. Чунки олимларнинг фикрича, сайёрамизнинг инсон томонидан ҳаддан зиёд даража эксплуатация қилиниши иқлим ўзгаришининг биринчи сабаби ҳисобланади.

Киритилди: 22:16 01.08.2021. Ўқилди: 3762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!