Қувасой шаҳрида она ва қиз ўртасида юзага келган оилавий низо судгача етиб борди. Она томонидан уйдан чиқариб юборилган қиз ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилди.
Суднинг қонуний қарори асосида фуқарони турар жойига киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қувасой шаҳар бўлимига келиб тушди.
МИБ давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида суд қарори тўлиқ таъминланди. Қиз қонуний равишда ўз уйига киритилди ва унинг бузилган ҳуқуқи тикланди.
Қонун устувор бўлган жойда адолат албатта қарор топади.