Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Оҳангарондаги ППХ ходими билан боғлиқ хабарлар ёлғон деб топилди

Оҳангарондаги ППХ ходими билан боғлиқ хабарлар ёлғон деб топилди

Ижтимоий тармоқларда ИИО ходими вояга етмаган қизга нисбатан ғайриқонуний хатти-ҳаракат содир этгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди.

Аввалроқ, 28 апрель куни мазкур ҳолат ваколатли органлар томонидан ўрганилаётгани ҳақида ахборот берилган эди. Кейинги суриштирувлар давомида эса тарқатилган иддаолар ўз тасдиғини топмагани аниқланган.

Маълум қилинишича, 27 апрель куни тунги соат 00:40 да Оҳангарон шаҳар ИИБ ППХ ходимига таниши — 22 ёшли аёл қўнғироқ қилиб, маслаҳат олиш мақсадида чақирган. Ходим етиб борганида, мазкур аёл ҳамда унинг 14 ёшли таниши биргаликда унинг автомобилига ўтирган.

Шу вақтда 18 ёшли шахс яна бир неча танишлари билан келиб, ходимни ҳақорат қилган ва жанжал келтириб чиқарган. Қайд этилишича, у 14 ёшли қизга қариндош эмас.

Вояга етмаган шахс иштирок этгани сабабли ҳолатнинг барча тафсилотлари очиқланмаган.

Ички ишлар органлари маълумотига кўра, иш якунига кўра ёлғон ахборот тарқатган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкин.

Шунингдек, мутасаддилар оммавий ахборот воситалари вакилларини тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирди.

Киритилди: Бугун 14:27. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!