Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Оҳангаронда МЧЖ раҳбари 83,5 минг доллар пора талаб қилиб, ушланди

Оҳангаронда МЧЖ раҳбари 83,5 минг доллар пора талаб қилиб, ушланди

Оҳангаронда қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди.

🔹 Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида фаолияти йўлга қўйилаётган паррандачилик фабрикасининг қурилиши бўйича бош пудратчи ҳисобланган МЧЖ раҳбари ушбу объектнинг ички йўлларини асфальтлаш учун жалб қилинган бошқа бир МЧЖ (ёрдамчи пудратчи) билан жорий йилнинг апрель ойида 3,7 млрд сўмлик келишув шартномаси тузган.

Шартномада кўрсатилган ишлар амалга оширилиб, бош пудратчи келишилган суммадан 2,5 млрд сўмни ёрдамчи пудратчи ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Лекин қолган 1,2 млрд сўмни бермасдан, пайсалга солиб юрган.

Шунингдек, бош пудратчи ёрдамчи пудратчига ушбу асфальтлаштириш объектини бириктириб бергани ҳамда қолган 1,2 млрд сўмни ҳам тўлаб бериш эвазига унинг таъсисчисидан жами 83,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош пудратчи ҳисобланган МЧЖ раҳбари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🕘 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Киритилди: Бугун 10:21. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!