Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Маълум бўлишича, тарбиячи бола ухламагани учун уни уриб, ҳақорат ҳам қилган.

Мазкур хабар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг жорий йил 6 апрелдаги тегишли буйруғи билан тарбиячи Ш. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

«Шу ўринда мамлакатимиздаги мавжуд барча мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига белгиланган одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда касб этикаси нормаларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз. Зеро, сизлар мактабгача таълим ташкилотларида тарбия топаётган болаларнинг нафақат билим ва тарбия олишлари, балки уларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом инсон бўлиб камол топишларига масъулсиз», дея таъкидланади вазирлик хабарида.

Киритилди: Бугун 20:33. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!