Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Оҳангарон тоғларида адашган беш киши топилди

Оҳангарон тоғларида адашган беш киши топилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тоғга дам олиш учун чиққан беш нафар фуқаро адашиб қолди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 4 октябр куни соат 19:37 да «112» тизими орқали Оҳангарон туманининг Чинор маҳалласи ҳудудидаги тоғларда беш киши адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мурожаат асосида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасининг «Бешқўл» навбатчилик қисми қутқарувчилари қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Қидирув натижасида фуқаролар 5 октябрга ўтар кечаси соат 00:31 да топилган. Уларнинг барчаси тоғдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, яшаш манзилларига юборилган.

ФВВ фуқароларни тоғли ҳудудларга чиқишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Шунингдек, об-ҳаво шароитини инобатга олиш ва сафар йўналишини олдиндан белгилаб олиш зарурлигини эслатди.

Киритилди: 14:24 06.10.2026. Ўқилди: 1041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар