Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

«Оғу» етиштираётган шахс қўлга олинди

«Оғу» етиштираётган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида жорий йилнинг 7 август куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Марказий Фарғона МФЙ ҳудудида яшовчи Қ.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 14 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва этиштирманг. Уларни экиш ва этиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Киритилди: 18:15 17.08.2021. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!