Пенсильвания университети тиббиёт мактаби ходимлари оғир жароҳатлардан ҳам қон кетишини тўхтатувчи фаол кўпикни ишлаб чиқишга АҚШ мудофаа вазирлигидан 3 йиллик шартнома олишди. Олимлар 1,4 млн долларга нафақат ушбу воситанинг прототипини, балки қон оқишини тўхтатувчи ва жароҳатни зарарсизлантирувчи таркибни яратишади.
Бир йил аввал шунга ўхшаш воситани австралиялик олимлар тақддим қилишганди. Улар операциялардан кейин яралар ва жароҳатларни тикиш ўрнига кесик жойларни оқсилли елим-герметик билан тўлдиришни таклиф қилишган.
Manba: kun. uz