Бугун 21 март, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Одессада шамол чақалоқ бўлган коляскани денгизга учириб юборди

Одессада шамол чақалоқ бўлган коляскани денгизга учириб юборди

11 март куни Одессанинг Аркадий қирғоғида шамол уч ёшли бола бўлган коляскани денгизга учириб юборган, дея хабар беради Лига Новости .

Фавқулодда вазиятлар хизмати воқеа содир бўлганлигини тасдиқлаган, жабрланганлар ўткинчи томонидан қутқарилган, қутқарувчиларни жалб қилишга ҳожат бўлмаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ярим дақиқа ўтгач аёл пирсга кўтарилган, унинг кетидан бир неча сония ўтгач бола олиб чиқилган. Иккиси ҳам тирик ва ҳушида бўлган. Сўнг уларни қутқарган одам ҳам қуруқликка чиққан.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, шамол шу қадар кучли бўлганки, бола бўлган коляскани сувга учириб юборган. Агар ўткинчи дарҳол сувга ўзини ташламаганида улар чўкиб кетарди.

Она ва болани қутқарган эркакнинг исми номаълум.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 21:45 14.03.2019. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!