Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Одамлар онги ижтимоий тармоқ алгоритмлари томонидан бошқарилмоқда”

“Одамлар онги ижтимоий тармоқ алгоритмлари томонидан бошқарилмоқда”

Кикбокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони ва таниқли блогер Эндрю Тейт Russia Today нашрига берган интервьюсида бу ҳақда айтиб берди.

“Тасаввур қилинг сиз ижтимоий тармоқларда ўтириб видео томоша қилаяпсиз. Лекин шу вақта сизни диққат билан кузатишади ва сизни керакли томонга йўналтиришади. Масалан, турмуш ўртоғингизнинг ёки фарзандингизнинг ижтимоий тармоғига кирсангиз сиз бутунлай бошқа дунёни кўрасиз”, - деди Тейт.

Шунингдек у Ғарбда оммавий ахборот воситаларига ишонч мутлақо йўқолганини ҳам тан олди.

“Улар оқни қора қорани оқ деб аташи одатий ҳол бўлиб қолган. Менинг Россияга келишимнинг сабабларидан бири ҳам шунда. Мен ҳаммасини ўз кўзим билан кўрмоқчиман”, - деди Тейт.

Тейт Россияда Москвани томоша қилди ва Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумига ташриф буюрди.

Таниқли блогер ва бизнесмен 2022 йилда ислом динини қабул қилган.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!