Ҳа, ростдан ҳам Венесуэла ичкарисида қоғоз масаласи жиддий муаммога айланган. Шунинг учун чипталар ишлаб чиқариш тўхтаб қолди. Ҳукумат раҳбарлари худди шу муносабат билан фуқароларга метродан текин фойдаланишга расман рухсат берди.
Ваҳоланки, мамлакат пойтахти Каракас шаҳрида жами 53 та метро станцияси мавжуд. Бу хизматдан кунига шаҳарда икки миллионга яқин одам фойдаланади.
— Йўловчиларга барча йўллар очиб қўйилган, — деди метрополитен хизматчиларидан бири. — Чипта ишлаб чиқаришга мамлакатнинг қоғози йўқ. Қоғозни ўзга давлатдан харид қилиш учун эса пул йўқ. Одамларда не айб. Кимдир ишга, кимдир ўқишга, яна аллакимлар зарурат юзасидан метрога тушади. Энди қачон қоғоз саноати оёққа турмагунча метро хизмати текин бўлади. Ишқилиб, метродаги поездлар ҳам инқирозга юз тутмаса гўргайди!
lenta. ru