Бу ҳақда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича реабилитация маркази раҳбари Муқаддам Мақсуджонова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 1146 қисқа рақамига келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти хорижда яхши даромад топиш ваъдаси билан Туркия, БАА ва бошқа давлатларга олиб чиқилган аёллардан бўлган.
"Айрим ҳолатларда аёлларга хорижда ишлаш ва яхши даромад топиш ваъда қилинган. Аммо улар мамлакатдан олиб чиқилганидан сўнг турли шаклдаги эксплуатация ва жинсий зўравонликка дучор бўлган", — деди эксперт.