АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 2020 йилги сайловдан кейин катта сиёсатга қайтиши мумкин, дея хабар берди "azon.uz".
Vanity fair журналининг АҚШ демократлар партиясига таяниб хабар беришича, партия вакилларинг ўзи амалдаги президент Дональд Трампнинг ҳаракатларидан шокка тушга ҳолда Обамани сиёсатга қайтишга ундашмоқда.
Таъкидланишича, охирги бир неча ҳафта давомида Обама АҚШ демократлар партиясининг бир қатор юқори мартабали ходимлари билан учрашиб, 2020 йилда президентлик сайловида қатнашишни муҳокама қилган.
Журналнинг ёзишича, демократлар партиясида айни пайтда Трампни алмаштириш учун бошқа муносиб номзод йўқ.
Обаманинг ўзи бу хабарни шарҳлашдан бош тортди. Бироқ унинг сиёсий фаолиятга қайтгани Конгрессда қайд этилди.